Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратураси тингловчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

2019 йилнинг 4 ноябрь кунида Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратураси тингловчилари иштирокида Олий кенгаш раиси Убайдулло Қурбонович Мингбоев раислигида давра суҳбати ўтказилди. Мажлисда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг жамиятимизда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни изчиллик билан давом эттириш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиш ҳамда суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқларини янада кенгайтиришда муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда Ҳаракатлар стратегияси мазмунидан келиб чиқиб суд – ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари тўғрисида бажарилиши шарт бўлган масалалар ўзаро муҳокама этилди.

Шу жумладан, ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти  самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой – жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар муҳокама қилинди.

Олий мактаб магистратураси тингловчиларига Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг ташкил этилиши тарихи, унинг фаолияти, мақсад ва вазифалари юзасидан маълумот берилди. Давра суҳбати давомида магистратура тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар шунингдек ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Мақолани тайёрлади ва веб сайтга жойлаштирди:

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси

  • Бош консультанти Садриддин Гузаров
  • Консультанти Отабек Қодирқулов              

2019 йил 4 ноябрь.